16:49 / 08.04.2022
17802

Словакия Украинага С-300 зенит-ракета мажмуасини берди - ОАВ 

Зенит-ракета мажмуаси Украинага икки кун давомида ўта махфий ҳолатда етказилган. 

Фото: Picture Alliance

Словакия Украинага С-300 зенит-ракета мажмуасини жўнатди, деб хабар берди TV NOVINY.sk нашри. 

Хабарда айтилишича, мажмуа Украинага икки кун давомида ўта махфий ҳолатда етказилган.  

Мазкур маълумотни мамлакат бош вазири Эдуард Ҳегер тасдиқлади. 

"Бу Словакиянинг Украинадаги низога қўшилганини англатмайди. Словакия мудофааси таъминланган ва яқин кунларда иттифоқчиларимизнинг қўшимча ракетага қарши мудофаа тизимлари билан кучайтирилади», — деди у. 

Аввалроқ Словакия мудофаа вазири Ярослав Над республика муносиб ҳимоя тизимига эга бўлмасдан туриб Украинага С-300 мажмуасини бера олмаслигини айтганди.  

TV Noviny.sk нашрининг ёзишича, совет даврида ишлаб чиқарилган ушбу мажмуа Прага ҳаво ҳудуди хавфсизлигини таъминлаган. 

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top