19:22 / 12.04.2022
22442

Нью-Йорк метросида содир этилган отишма оқибатида 10дан ортиқ киши яраланди

Ҳужум қилган шахснинг юзида противогаз ҳамда эгнида қурувчилар нимчаси бўлган.

Фото: Armen Armenian/Facebook

Нью-Йорк метросида содир этилган отишма натижасида 13 киши яраланди, деб хабар берди CNN.

Хабарда айтилишича, воқеа Бруклин метро станциясида юз берган.

Ҳужум қилган шахснинг юзида противогаз ҳамда эгнида қурувчилар нимчаси бўлган.

"Гумонланувчи эркак қочиб кетишга муваффақ бўлган", - дейилади хабарда.

Top