Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Евроиттифоққа кириш бўйича сўровномани тўлдирди
Киев Европа кенгашининг июнда бўлиб ўтадиган йиғилишида Украинага ЕИ аъзолигига номзод мамлакат мақомини беришини кутмоқда.
Фото: imago
Украина ҳукумати мамлакатнинг Евроиттифоққа кириши бўйича сўровномани тўлдирди. Бу ҳақда Украина президенти офиси раҳбарининг ўринбосари Игор Жовква маълум қилди.
"Президент 9 апрел куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйенга ваъда берганидек, Украина томони бир ҳафта ичида сўровномани тўлдирди", - деди у.
Жовкванинг қўшимча қилишича, Европа комиссияси Киевдан ушбу ҳужжатни қабул қилиб олганидан сўнг Украинанинг ЕИга кириши бўйича критерияларга оид тавсияларни тайёрлайди.
Унинг сўзларига кўра, Киев Европа кенгашининг июнда бўлиб ўтадиган йиғилишида Украинага ЕИ аъзолигига номзод мамлакат мақомини беришини кутмоқда.
Украина президенти Владимир Зеленский 28 феврал куни Евроиттифоққа аъзо бўлиш учун ариза имзолаганди.
Мавзуга оид
15:08 / 17.01.2026
Украина суди Тимошенко учун 661 минг евро гаров белгилади
14:28 / 17.01.2026
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
13:17 / 17.01.2026
Зеленский: Украина делегацияси АҚШга йўл олди
12:17 / 17.01.2026