Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда портлаш содир бўлди
Воқеа жойида қўлбола портловчи қурилма парчалари топилган.
Фото: Видеодан кадр
Истанбулнинг Ғозиусмонпошшо районидаги Ёшлар фонди биноси яқинида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Истанбул губернатори офиси хабар қилди.
Хабарга кўра, воқеа жойида қўлбола портловчи қурилма парчалари топилган.
Хавфсизлик хизматининг билдиришича, бино деразаларига зарар етган, жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Star газетасининг ёзишича, кузатув камераларида шахси номаълум аёл бинога киргани ва у ерда портловчи қурилмани қолдириб чиқиб кетгани қайд этилган.
Полиция гумонланувчини қўлга олиш бўйича операция бошлаган.
Мавзуга оид
12:07 / 06.01.2026
Киевда ҳарбий хизматчининг автомобили портлатилди: гумонланувчи бир неча соатда топилди
12:23 / 03.01.2026
Каракас жанубида электр узилди: шаҳарда портлаш овозлари
17:35 / 01.01.2026
Швейцариядаги курортда портлаш: ўнлаб инсонлар вафот этгани айтилмоқда
10:52 / 26.12.2025