Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Лукойл» президенти Вагит Алекперов ишдан кетди
Россиянинг «Лукойл» нефть ва газ компанияси президенти Вагит Алекперов ўз вазифадан кетди. У директорлар кенгашини ҳам тарк этган. «Лукойл» Россиядаги энг йирик хусусий нефть компанияси ҳисобланади.
Фото: РИА Новости
Алекперов «Лукойл»дан ўз ихтиёрига кўра кетган. Миллиардер бу ҳақда директорлар кенгаши йиғилишида эълон қилган. Forbes нефть соҳасида Россиядаги энг йирик тадбиркор эканини эътироф этадиган Алекперов узоқ вақт «Лукойл»нинг асосий акционери бўлиб келган. Компания маълумотига кўра эса ортиқ бундай эмас. Алекперов 31 март ҳолатида фақат 3,12 фоиз акциялар эгаси ҳисобланади.
Forbes Алекперовнинг бойлигини 10,5 миллиард долларга баҳолайди. Журнал ҳисоб-китобларга кўра, «Лукойл»нинг эндиликда собиқ раҳбари россиялик энг бой миллиардерлар орасида 10-ўринда қайд этилган. Россия Украинада уруш бошлагач, кўплаб йирик рус корхоналарида бўлгани каби «Лукойл»нинг ҳам акциялари арзонлади. Шу сабаб Алекперов миллиардлаб доллар пул йўқотди.
3 март куни «Лукойл» Украинадаги можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирган ва қуролли тўқнашув тезроқ тугаши тарафдори эканини маълум қилган. 13 апрел куни Вагит Алекперов Британия санкцияларига тушганди.
Мавзуга оид
14:35 / 05.12.2025
АҚШ «Лукойл»га жорий этилган айрим санкцияларни вақтинча бекор қилди
12:25 / 26.11.2025
Reuters: Федун «Лукойл»даги 10 фоизлик улушини компаниянинг ўзига сотди
12:03 / 18.11.2025
Россия нефти нархи сўнгги 2,5 йилдаги энг паст даражага тушди
10:11 / 18.11.2025