Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия НАТО машғулотларида қатнашишдан бош тортди
Туркиянинг бундай йўл тутишига Грециянинг машғулотлар сценарийсига техник қўшимчалар киритгани сабаб бўлди.
Фото: Anadolu Agency
Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари вакиллари 9-20 май кунлари Грецияда бўлиб Tiger Meet НАТО ҳарбий машғулотларида қатнашишдан бош тортди.
Туркиянинг бундай йўл тутишига Грециянинг икки мамлакат ўртасидаги қарама-қаршиликлар бўйича провокация уюштириш мақсадида машғулотлар сценарийсига техник қўшимчалар киритгани сабаб бўлди.
Анқара Афинанинг бу ҳаракатини халқаро ҳуқуққа зид деб атади.
Туркиянинг машғулотлар сценарийсига қўшимчаларни олиб ташлаш тўғрисидаги талаби рад этилди. Бунга жавобан Туркия ҳарбийлари Tiger Meet машғулотларида иштирок этишдан бош тортди.
«Грециянинг позицияси НАТО доирасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қаратилган машғулотларга путур етказади. Бундан ташқари, Туркиянинг ҳуқуқ ва манфаатларига зиён етказишга уриниш ҳисобланади», - дейилади Туркия томонининг баёнотида.
Мавзуга оид
13:13 / 16.01.2026
Германия НАТОнинг кенг кўламли машқларини қабул қилмоқда
22:18 / 15.01.2026
Гренландияга европалик ҳарбийлар кела бошлади
22:42 / 14.01.2026
Музликлар узра катта рақобат: Гренландия АҚШга нега керак?
13:10 / 13.01.2026