Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР баллистик ракета синовини ўтказди
Бу КХДРнинг йил бошидан буён ўтказган 14-синови ҳисобланади.
Фото: AP
Шимолий Корея ҳукумати баллистик ракета синовини ўтказди. Бу ҳақда Жанубий Корея армияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот берилишича, ракета Пҳенян яқинидаги Сунан аэродромидан Япон денгизи томон учирилган.
NHK телеканалининг хабарига кўра, Япония мудофаа вазирлиги ракета миллий иқтисодий ҳудуд ташқарисига тушганини маълум қилган.
Япония бош вазири Кисида Фумио тегишли ташкилотларга минтақадаги кема ва самолётларга зарар етиш эҳтимолини баҳолаш топшириғини берган.
Бу КХДРнинг йил бошидан буён ўтказган 14-синови ҳисобланади.
Апрел ўрталарида Шимолий Корея тактик ядро қуролидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш салоҳиятига эга бўлган бошқариладиган ракеталар синовини ўтказгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:42 / 14.01.2026
Эрон Россияга қарийб 3 млрд долларлик ракеталар сотган
07:24 / 12.01.2026
Космос-2026: янги ракеталар, Ойга парвозлар ва улкан режалар
11:34 / 29.12.2025
КХДР Сариқ денгиз йўналишида икки қанотли ракета синовини ўтказди
09:03 / 15.12.2025