Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссар Россия нефтига тўлиқ эмбарго қачон киритилишини маълум қилди
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ЕИ Россия хом нефтидан олти ой ичида воз кечиш ва 2022 йил охирига бориб нефт маҳсулотлари импортини тақиқлашни режалаштирганини айтганди.
Фото: Reuters
ЕИ тўққиз ой ичида Россия нефтига тўлиқ эмбарго жорий қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда иқтисодиёт масалалари бўйича еврокомиссар Паоло Жентилони маълум қилди.
«Таклифимиз —турли нефт маҳсулотларига тўққиз ой давомида эмбарго жорий этиш. Агар буни қисқароқ муддатларда амалга оширсак, халқаро нефт нархи учун оқибатлар келиб чиқиши мумкин, бу эса мақсадларимизга зид бўлади», — деди у.
Аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ЕИ Россия хом нефтидан олти ой ичида воз кечиш ва 2022 йил охирига бориб нефт маҳсулотлари импортини тақиқлашни режалаштирганини айтганди.
ЕИнинг бу таклифини Венгрия, Чехия, Словакия ва Греция қўллаб-қувватламади. Венгрия бош вазири Виктор Орбан Россия энергетикасидан воз кечиш учун мамлакатга беш йил керак бўлишини айтди.
Мавзуга оид
20:49 / 16.01.2026
Америка инвестиция фонди Россия империяси қарзлари бўйича Россиядан 225 миллиард доллар талаб қилди
15:11 / 16.01.2026
Дума депутати: WhatsApp Россияда 2026 йилда тўлиқ блокланиши мумкин
09:50 / 16.01.2026
АҚШ Венесуэланинг олтинчи танкерини қўлга олди
08:24 / 16.01.2026