Ўзбекистон | 16:48 / 18.05.2022
18553
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги энг кўп ташриф буюрувчиларга эга музейлар номи эълон қилинди 

18 май – Халқаро музейлар куни. Давлат статистика қўмитаси сана муносабати билан, Ўзбекистондаги музейларга оид қатор рақамларни келтирди.

Фото: Kun.uz

Унга кўра, 2022 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 127 тани ташкил этиб, уларга 2021 йил давомида 5 миллион 100 минг киши ташриф буюрган.

Ташриф буюрувчилар сони эса музейлар кесимида қуйидагича кўрсатилган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси И.В. Савицкий номидаги давлат музейи – 48,3 минг киши
  • Темурийлар тарихи давлат музейи – 86,5 минг киши;
  • Хивадаги “Ичан-Қалъа” мажмуаси – 211,9 минг киши;
  • Бухоро давлат бадиий меъморчилик музей қўриқхонаси – 399,4 минг; киши
  • Самарқанд давлат бадиий музей қўриқхонаси – 683,9 минг киши.

Қўмита маълумотида қайд этилишича, бугун мамлакатдаги барча музейларга кириш бепул.

Хабарда шунингдек, ҳудудлар кесимида қанча музейлар мавжудлиги борасидаги маълумотлар ҳам очиқланган. Унга кўра,

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 4 та;
  • Андижон вилояти – 2 та;
  • Бухоро вилояти – 19 та;
  • Жиззах вилояти – 7 та;
  • Қашқадарё вилояти – 10 та;
  • Навоий вилояти – 6 та;
  • Наманган вилояти – 2 та;
  • Самарқанд вилояти – 13 та;
  • Сурхондарё вилояти – 8 та;
  • Сирдарё вилояти – 1 та;
  • Тошкент вилояти – 5 та;
  • Фарғона вилояти – 17 та;
  • Хоразм вилояти – 3 та;
  • Тошкент шaҳри – 30 та музей бор.

Маълумот учун, Халқаро музейлар кенгаши 1977 йилдан бери Халқаро музейлар кунини ўтказиб келади.

Мавзуга оид