Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилда қанча талаба ўқишни битиргани маълум бўлди
Ўзбекистонда 2021 йилда қанча талаба ўқишни битиргани маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилда республикадаги барча олий таълим ташкилотларини битирган талабалар сони 103,9 минг нафарни ташкил этган.
Қайд этилишича, бунда ўғил болалар сони 55,3 минг нафар, қиз болалар сони 48,6 минг нафарга тенг бўлди.
2020/2021-ўқув йилида республикадаги барча олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 571,5 минг нафарни ташкил этган.
Бундан олдин 2022 йилда 525 минг ўзбекистонлик қариндошини йўқлаш мақсадида хорижга чиқиб кетгани хабар қилинганди.