16:23 / 31.05.2022
35526

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 000 сўмдан пастга тушди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига еттинчи бор пастлади.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 июнда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 25,09 сўмга пастлаб, 10 985,79 сўмни ташкил қилди. Евро 74,25 сўмга пастлаб, 11 780,06 сўм бўлди. Рубль 4,17 сўмга кўтарилиб, 179,43 сўм бўлди.

30 май куни доллар курси қаторасига олтинчи бор пастлаб (-23,27 сўм), 11 010,88 сўмни ташкил қилганди.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойи охирида Россия Украинага бостириб кириши жаҳон бозорига таъсир кўрсата бошлади. Расмий курс охирги бор 14 март куни 11 000  сўмлик нуқтадан паст бўлганди - 10 998,06 сўм. Кейинги кунлар давомида курс кескин тезлик билан кўтарилди:

  • 15 март куни - 11 033, 03 сўм (+34,97 сўм)
  • 16 март куни - 11 150,12 сўм (+117,09)
  • 17 март куни 11 330,38 сўм (+180,26 сўм)
  • 20 март куни 11 571,99 сўм (+241,61 сўм). 

Курс апрел ойи бошларидан буён тушиб келмоқда. 15 апрелда курс 11 300 сўмдан, 28 апрел куни эса 11 200 сўмдан пасайганди.

Top