Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:55 / 04.06.2022
8431
1 дақиқада ўқилади
Статқўм айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархини эълон қилди
Ўзбекистон деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.
Фото: Kun.uz
Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказган.
2022 йил 1 июн ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:
- суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 45 000 – 73 000 сўм;
- қўй гўшти (1 кг) ➖ 55 000 – 86 000 сўм;
- картошка (1 кг) ➖ 3000 – 8000 сўм;
- пиёз (1 кг) ➖ 2000 – 6000 сўм;
- сабзи (1 кг) ➖ 2000 – 7000 сўм;
- тухум (10 дона) ➖ 6500 – 15 000 сўм;
- гуруч (1 кг) ➖ 4500 – 21 000 сўм;
- ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 15 500 – 28 000 сўм;
- шакар (1 кг) ➖ 9000 – 14 000 сўм.
Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.
Мавзуга оид
15:50 / 02.02.2026
Тошкент шаҳри БАА сармояси бўйича етакчи ҳудудга айланди
15:32 / 02.02.2026
Ўзбекистонга кореяликлар оқими кўпайди: 46 минг ташриф
14:11 / 02.02.2026
Самарқанд туғилишлар сони бўйича етакчи ҳудуд бўлди
17:36 / 31.01.2026