Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона водийсида аҳолига ажратилган унни сотиб юборган шахслар ушланди
Поп тумани ва Марғилон шаҳрида аҳолига ажратилган ун маҳсулотини сотиб юборган МЧЖ ва хусусий корхона раҳбарлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Наманган вилояти Поп туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, “П.З.” МЧЖ раҳбари С.Х. аҳоли истеъмоли учун ажратилган 54,9 тонна 1-навли ун маҳсулотини бошқа шахсларга қиммат нархларда сотиб юборгани аниқланган.
Худди шундай, Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.У.” ХК раҳбари А.А. ҳамда “А.Р.” ва “Т.М.” ХКнинг норасмий раҳбари М.О. узоқ ва чекка ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли учун ажратилган 10,1 тонна ун маҳсулотини Марғилон шаҳри ҳудудида бошқа шахсларга бозор нархида сотиб юборгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.А., М.О. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекси 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Департамент хабарида айтилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:12 / 15.11.2025
Водийдаги “метан заправка”ларга кўчма контейнерларда табиий газ етказиб бериш тизими ишга туширилади
19:08 / 06.09.2025
Фарғона водийсида АГТКШ ҳамда йирик истеъмолчиларга табиий газ етказиб берилиши қайта тикланади
19:02 / 15.07.2025
“Ваҳшийлик шу даражада бўладими?..” — заҳарли дори сабаб водийда асаларилар қирилиб битмоқда
16:11 / 17.04.2025