Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ўрик экспортини қарийб 40 фоизга оширди
Ўрик экспорти 747 тоннага ёки 36 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-май ойларида хорижий давлатларга қиймати қарийб 3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2,8 минг тонна ўрик экспорт қилган.
Қайд этилишича, ўрик экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 747 тоннага ёки 36 фоизга ошган.
2022 йилнинг 5 ойида Ўзбекистон энг кўп ўрик экспорт қилган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда – 1,5 минг тонна.
Шунингдек, Қозоғистонга 860 тонна, Қирғизистонга эса 429 тонна ўрик олиб борилган.
2022 йилнинг 5 ойида хорижга энг кўп ўрик экспорт қилган ҳудудлар қуйидагича:
- Фарғона вилояти – 1,2 минг тонна;
- Хоразм вилояти – 311 тонна;
- Тошкент вилояти – 236 тонна.
Мавзуга оид
11:30 / 04.12.2025
Ўзбекистонда таълим олаётган хорижликлар: энг кўп Ҳиндистон ва Туркманистон фуқаролари
09:59 / 04.12.2025
Навоий вилояти аҳоли жон бошига инвестициялар ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда
10:06 / 03.12.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп сафар қилаётган давлатлар маълум қилинди
14:35 / 02.12.2025