Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълим вазирлиги марказий аппарати кенгайтирилди
Президентнинг "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан вазирлик марказий аппарати кенгайтирилиб, вазифалар қайта тақсимланди.
Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилди.
Шунингдек, Профессионал таълим-ўқув методик мувофиқлаштириш бош бошқармаси негизида Профессионал таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти ташкил этилди.
Қайд этилишича, мазкур департаментда 30 штат бирлигидаги 4 та бошқарма фаолияти йўлга қўйилди.
Вазирлик ҳузуридаги:
- Маънавият ва маърифат маркази — Талаба ва ўқувчиларнинг маънавий юксалишига кўмаклашиш маркази;
- Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази — Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази деб қайта номланди.
Мавзуга оид
23:23 / 29.11.2025
Вазирликлар ходимларининг солиқ қарзи ҳақида маълумот бериб борилади
20:42 / 16.08.2025
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида контракт нархи 15 фоизга оширилди
20:44 / 08.08.2025
Президент 92 минг битирувчини ишга жойлаштиришни буюрди
15:57 / 08.08.2025