10:35 / 01.07.2022
6614

Исроил парламенти ўзини ўзи тарқатиб юборишга овоз берди

Исроилда яна парламент сайловлари бўлиб ўтади - охирги тўрт йил ичида бешинчиси. Бош вазир лавозими Нафтали Беннетдан либерал «Еш атид» партияси раҳбари Яир Лапидга ўтади.

Фото: Picture Alliance

Исроилда депутатлар парламентни тарқатиб юбориш учун овоз беришди ва бу тўрт йилдан камроқ вақт ичида бешинчи сайловларга йўл очиб берди. 30 июнь, пайшанба куни кнессетни тарқатиб юбориш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун 92 депутат овоз берди, қарши овозлар ҳам, бетарафлар ҳам бўлмади. 

Янги сайловлар 1 ноябрга белгиланган. Исроилда саккиз партиядан иборат ҳукмрон коалиция ўтган ҳафта бошида тарқатиб юборилди. Исроил бош вазири Нафтали Беннет ярим тундан бошлаб ўз лавозимини либерал «Еш атид» партияси раҳбари, ташқи ишлар вазири Яир Лапидга топширади. Беннетт сайловда қатнашмаслигини эълон қилган. 

Ўнг кучлар вакили Беннетт ва либерал Лапид ўтган июнь ойида тарихда биринчи марта Исроилнинг барча сиёсий партиялари, шу жумладан араб партиялари вакилларини ўз ичига олган ҳукмрон коалиция тузишга келишиб олдилар. Бундай коалицияга келишда Беннет ва Лапид биринчи навбатда Исроилни 12 йил давомида бошқарган бош вазир Бенямин Нетаняҳуни ағдаришни мақсад қилган. 

Top