Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия Украинани коррупцияга қарши курашни кучайтиришга чақирди
Фон дер Ляйен махсус антикоррупция прокуратураси ва миллий антикоррупция бюросига "имкон борича тезроқ" раҳбарлар тайинлашга чақирди.
Фото: Reuters
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Украина ҳукуматини коррупцияга қарши курашни кучайтиришга чақирди.
Расмий Киев олиб борилган ислоҳотлар натижасида "ажойиб антикоррупцион механизм" ва тегишли институтлар яратди, аммо энди бу институтларга "иш олиб бориши учун имкониятлар ва масъул лавозимларда ишлайдиган тўғри одамлар" зарур, деди Еврокомиссия раиси.
Фон дер Ляйен махсус антикоррупция прокуратураси ва миллий антикоррупция бюросига "имкон борича тезроқ" раҳбарлар тайинлашга чақирди.
Бундан ташқари, у судяларни тайинлаш процедурасини қонун билан белгилаб қўйиш кераклигини таъкидлади.
Фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, Украинада қабул қилинган олигархлар таъсирини камайтиришга қаратилган қонунни юридик жиҳатдан татбиқ қилиш керак. У шунингдек, Киевни Евроиттифоқ талабларига мос келадиган ОАВ тўғрисидаги қонунни қабул қилишга чақирди.
Мавзуга оид
10:09
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
09:39
«Украинлар ҳалок бўлаётган пайтда, улар учун Беларус — агрессорнинг иттифоқчиси» — Зеленский
22:55 / 23.02.2026
Украинадаги урушнинг 4 йили — суратларда
22:04 / 23.02.2026