Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шолц Германия энергия таъминоти тақчиллигига тайёрланаётганини айтди
Германия вице-канцлери, иқтисодиёт ва иқлим муҳофазаси вазири Роберт Ҳабек Россиядан газ етказилиши борасида "ҳамма нарса бўлиши мумкин"лигини айтди.
Фото: AFP
Германия канцлерининг сўзларига кўра, гап асосан газ ҳақида бормоқда.
Германия энергия таъминотидаги эҳтимолий инқирозга тайёрланмоқда. Бу ҳақда ГФР канцлери Олаф Шолц маълум қилди.
"Биз тақчилликка тайёрланишда ёрдам берадиган кўплаб қарорлар қабул қилдик", - деди Шолц.
Унинг сўзларига кўра, бу биринчи навбатда газ таъминотига тааллуқли.
"Биз ўтказувчи қувурлар, суюлтирилган газ терминалларини қуряпмиз", - деди канцлер.
Шу билан бирга, Германия вице-канцлери, иқтисодиёт ва иқлим муҳофазаси вазири Роберт Ҳабек Россиядан газ етказилиши борасида "ҳамма нарса бўлиши мумкин"лигини айтди.
"Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Эҳтимол, газ янада кўпроқ келиши мумкин. Балки бутунлай келмай қолиши мумкин. Ростини айтсам, янада ёмонроғига тайёрланишимиз керак", - деди Ҳабек.
Мавзуга оид
14:53 / 20.12.2025
Украина учун янги кредит Германияга миллиардларга тушади
11:28 / 20.12.2025
ГФР разведкасига диверсиялар ва жавоб киберҳужумларига рухсат берилиши мумкин
10:43 / 20.12.2025
ГФР ТИВ раҳбари Берлинда Колесникова ва Бабарикони қабул қилди
21:44 / 19.12.2025