Ўзбекистон | 14:10 / 18.07.2022
13925
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон уран қазиб олиш ҳажмини икки баравар оширишни режалаштирмоқда

Президент «2022-2030 йилларда уран қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмини ошириш ва «Навоийуран» давлат трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон 2022-2030 йилларда уран қазиб олиш ҳажмини икки баравар оширишни режалаштирмоқда. 

Ҳужжат матнига қараганда, қазиб олиш ҳажмини 2021 йилдаги 3 526 тоннадан 2030 йилда 7 100 тоннага етказиш мўлжалланмоқда. 

Ҳужжатда, шунингдек, 2022-2030 йилларда геология-қидирув ишларини фаоллаштириш ҳисобига уран захираларининг ўсиш суръати кўрсаткичлари тасдиқланди – 4 700 тоннадан 10,5 минг тоннагача. 

Қарор билан республикада уран қазиб олишни кўпайтириш бўйича умумий қиймати қарийб 460 миллион долларлик 20 та инвестиция лойиҳаси рўйхати ҳам тасдиқланди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид