17:21 / 21.07.2022
15173

Ўзбекистонда доллар расмий курси қаторасига бешинчи бор пастлади

Ўзбекистонда доллар, евро ва рубл курси тушди.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 июлда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 84,65 сўмга пастлаб, 10 899,85 сўмни ташкил қилди. Евро ҳам 84,65 сўмга пастлаб, 11 098,23 сўм бўлди. Рубль ҳам пасайиш кузатилган — 10,87 сўмга камайиб, 187,73 сўм бўлди.

Кетма-кет етти кун кўтарилиб келган доллар курси 16 июл кунидан туша бошлаганди.

Top