Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Газель» ёниб кетди
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 23 июл куни «Газель» юк автомобили ёниб кетди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, соат 19:35 да Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги кўприк устида ҳаракатланиб кетаётган «Газель» русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шундан сўнг 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:39 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 19:44 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
23:31 / 16.01.2026
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг ўғли Адам оғир «авария»га учрагани айтилди
10:48 / 15.01.2026
Юнусобод туманида учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
21:52 / 14.01.2026
5 йил давомида ЙТҲлар камайиш динамикаси сақланиб қолди – ЙҲХХ
12:40 / 14.01.2026