Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой аҳолиси 2025 йилдан бошлаб камайиши тахмин қилинди
Хитой демографлари яқин йилларда аҳоли камайиши тенденцияси устунлик қилиши ва бу узоқ вақт давомида сақланиб туришини тахмин қилмоқда.
Фото: VCG
Хитойда аҳоли ўсиши суръатлари сезиларли даражада секинлашди ва 2025 йилга бориб аҳолининг табиий камайиши бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг аҳоли ва оила ишлари бўлими раҳбари Ян Вэнчжуан маълум қилди.
Хитой демографлари яқин йилларда аҳоли камайиши тенденцияси устунлик қилиши ва бу узоқ вақт давомида сақланиб туришини тахмин қилмоқда.
Мамлакатнинг 29 провинцияси ва регионларида 2021 йилдаги туғилиш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларга кўра, бир нечта провинцияда туғилиш охирги ўн йилликдаги минимал даражада бўлган.
Маълумот берилишича, Ҳунан провинциясида туғилиш охирги 60 йилда илк бор 500 мингтадан кам бўлган. Ҳэнан провинциясида 1978 йилдан бери биринчи марта 800 мингдан кам туғилиш қайд этилган. Цзянси провинциясида 1950-йиллардан буён илк бор туғилиш 400 мингдан кам бўлган.
Мавзуга оид
20:55 / 09.02.2026
Ҳонгконгда медиа магнат Жимми Лай 20 йилга қамалди
18:35 / 09.02.2026
Британия туроператори Пекин - Тошкент йўналиши бўйича люкс поездини йўлга қўяди
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
23:10 / 06.02.2026