21:28 / 26.07.2022
10146

Марк Цукерберг Сан-Францискодаги уйини 31 млн долларга сотди 

Цукерберг ва унинг хотини Присцилла Чан бу уйни 2012 йилда 10 млн долларга сотиб олган. 

Фото: Daily Mail

Америкалик миллиардер ва Meta асосчиси Марк Цукерберг Сан-Францискодаги уйини 31 млн долларга сотди. Бу ҳақда Mansion Global хабар берди.

Майдони 7386 квадрат фут (686 квадрат метр) бўлган уй 1928 йилда қурилган. У Сан-Францисконинг Мишн ва Долорес-Ҳайтс районлари четида жойлашган.

Хабарда айтилишича, Цукерберг ва унинг хотини Присцилла Чан бу уйни 2012 йилда 10 млн долларга сотиб олган.

Цукербергнинг уйини сотиб олган харидорнинг кимлиги номаълум, у Делавэр штатида яшаши айтилмоқда. 

Mansion Global нашрининг ёзишича, Цукерберг 2021 йилда Кремний водийсидаги уйини 5,3 млн долларга сотмоқчи бўлган. Бироқ сотувга қўйилганидан бир неча ҳафта ўтгач, уйнинг нархи тушиб кетган. Жорий йилнинг июлида уй сотувдан олинган ва ҳозирда ойига 11 минг доллар эвазига ижарага берилган. 

Top