10:45 / 01.08.2022
5404

ОТМларда касбий, ижодий имтиҳонлар бошланди

Фото: edu.uz

Ўзбекистон олий таълим муассасаларида касбий, ижодий имтиҳонлар бошланди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар бермоқда.

1–10 август кунлари мамлакатнинг 46 та ОТМда касбий имтиҳонлар бўлиб ўтади.

Абитуриентлар ота-оналарига имтиҳон жараёнлари ҳақида тезкор ва батафсил маълумот бериб бориш мақсадида махсус Eduuzijodiy2022 телеграм-канали фаолияти йўлга қўйилди.

Унда имтиҳонлар қайси олий таълим муассасасида бўлиб ўтаётгани, имтиҳон ўтказиладиган жойлар, ўқув хоналарни жонли тарзда кузатиш мумкин бўлади. Шунингдек, махсус каналга имтиҳонлар ҳақидаги хабарлар (фото ва видеолавҳа) ҳам жойлаб борилади.

Ижодий имтиҳонларнинг холис ва шаффоф ўтказилишини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида жараёнларга депутатлар, ОАВ вакиллари, блогерлар, давлат ва жамоат арбоблари ҳам таклиф этилмоқда.

ОТМда бўлиб ўтаётган имтиҳонларни imtihon.edu.uz платформаси ҳамда олийгоҳларнинг расмий YouTube каналлари орқали жонли кузатиб бориш мумкин.

Top