Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари асосан Қозоғистондан олиб кирилмоқда
Озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Фото: Kun.uz
Қўмита маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июнь ойларида импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қилмоқда – 37,9 фоиз.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўринишга эга:
- Россия – 25,6 фоиз;
- Бразилия – 11,9 фоиз;
- Беларусь – 4,3 фоиз;
- Покистон – 2,9 фоиз;
- бошқа давлатлар – 17,4 фоиз.
2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон қиймати қарийб 450 млн АҚШ долларига тенг бўлган 821 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 104 минг тоннага ошган.
Мавзуга оид
09:20 / 24.01.2026
Қозоғистон—Ўзбекистон: “Дўстлик” канали тозаланади, Сирдарёда 10 гидропост ўрнатилади
12:29 / 23.01.2026
2025 йилда Ўзбекистон маҳсулотлари 75 та давлатга экспорт қилинган
18:32 / 22.01.2026
«Келин ўғирлаш» ортидан содир этилган қотиллик Қозоғистонни ларзага солди
17:52 / 20.01.2026