Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда маҳалла раиси фуқарога куч ишлатди
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Фото: ИИБ ахборот хизмати
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида маҳалла раиси фуқарога куч ишлатгани айтилган видео тарқалди. Видеода профилактика инспекторининг ёнида турган маҳалла раиси фуқарога куч ишлатишини айтган ва унинг бўйин қисмига икки марта кафти билан зарба берган. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 30 июл куни Пахтачи тумани Қувондиқ маҳалласида яшовчи фуқаро 102 рақамига қўнғироқ қилиб, турмуш ўртоғи маст ҳолатда жанжал қилаётгани бўйича мурожаат қилган.
Мурожаат юзасидан ҳудуд профилактика инспектори А.Эгамбердиев ва шу маҳалла раиси фуқаронинг уйига боришганда, ҳақиқатан ҳам у маст ҳолатда турмуш ўртоғи билан жанжал қилаётгани аниқланган.
Шундан сўнг профилактика инспектори ҳамда маҳалла раиси фуқарони мастлик ҳолати тарқагунга қадар туман ИИБ биносида сақлаш мақсадида олиб кетмоқчи бўлганда, у профилактика инспекторининг қонуний талабини бажармаган.
Маҳалла раиси фуқаронинг тинчланиши ва ҳушёр тортиши учун елкасига икки маротаба қўлининг кафт қисми билан тегинган. Фуқаро туман ИИБ биносига олиб келиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб, мастлик ҳолати тарқагандан сўнг уйига рухсат берилган.
Мавзуга оид
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
11:10 / 30.12.2025
Самарқанд вилоятини ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинди
12:40 / 26.12.2025