Ўзбекистон | 16:38 / 03.08.2022
19111
2 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамасида янги тайинлов амалга оширилди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди.

Фото: Kun.uz

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Жамол Эшниёзов аграр ва озиқ-овқат тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича котибият мудирининг ўринбосари бўлди.

Ўз навбатида Улуғбек Жавлиев ушбу лавозимдан озод этилди. 

Жорий йилнинг июнь ойи охирида Шаҳобиддин Мусаев туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича котибият раҳбари ўринбосари – туризм, маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари бўйича сектор мудири лавозимига тайинланган эди. 

У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича котибиятнинг оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш сектори мудири лавозимида ишлаб келган. 

Май ойида Ўткир Жўраев Вазирлар Маҳкамаси таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича котибиятнинг мактаб ва мактабдан ташқари таълим соҳасидаги ислоҳотларни таҳлил ва мониторинг қилиш масалалари бўйича бош мутахассиси этиб тайинланган эди. 

Шунингдек, Бунёд Маматюсупов оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича котибиятнинг хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва касб-ҳунарга ўргатиш, маҳаллаларда фаол аёллар билан ишлаш масалалари бўйича бош мутахассиси этиб тайинланди. 

Мавзуга оид