14:13 / 05.08.2022
9390

«Ўзкимёсаноат» тизими корхоналарида 23 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилди

"Ўзкимёсаноат” АЖ ва тизим корхоналари комплаенс хизматлари томонидан йил биринчи ярмида 1,2 млрд сўмлик камомад, 17,1 млрд сўмлик тайёр маҳсулотга қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Рустам Эшбеков маълум қилди.  

Рустам Эшбеков / Фото: АОКА

Қайд этилишича, 23 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилди, 17 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 12 нафар масъул ходимга ҳайфсан берилди, 16 нафар ходим иш ҳақидан жарима ундирилди, 9 та ҳолат бўйича тўпланган материаллар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.

Ҳисобот даврида жами 51 та ҳолат бўйича манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.

Тизимдаги коррупцион ҳолатлар юзасидан маълумот ёки мурожаатлар бўлса (78) 140-74-48 ишонч телефонларига қўнғироқ қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилган.

Top