Жаҳон | 17:39 / 17.08.2022
7804
1 дақиқада ўқилади

Евроҳудуд иқтисодиёти иккинчи чоракда атиги 0,6 фоизга ўсди

Фото: Reuters

Мутахассислар иккинчи чоракда евроҳудуд ЯИМ 0,7 фоизга ўсишини тахмин қилганди. Йил бошида ўсиш атиги 0,5 фоизни ташкил этган.

Евроҳудуд давлатларида иқтисодиёт иккинчи чоракда кутилган даражада ўсмади. Жорий йилнинг апрель ойидан июнь ойигача бўлган даврда ЯИМ биринчи чоракка нисбатан аввалроқ кутилганидек 0,7 фоизга эмас, атиги 0,6 фоизга ўсди. Бу ҳақда  Eurostat Европа статистика идораси 17 август, чоршанба куни маълум қилди.

Йил бошида евроҳудудда иқтисодий ўсиш атиги 0,5 фоиз даражасини ташкил этган эди. Йиллик ҳисобда минтақада иқтисодиёт илгари прогноз қилинганидек 4 фоиз эмас, балки 3,9 фоизга ўсди. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, евроҳудуд иқтисодиётига Россиянинг Украинадаги уруши фонида юз берган энергия инқирози сабабли келиб чиққан юқори инфляция салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу йил экспертлар евроҳудудда иқтисодий ўсишни атиги 2,6 фоиз даражасида кутмоқда. 

Мавзуга оид