10:15 / 19.08.2022
5975

Тошкентдан Токиога парвозлар амалга оширилиши бошланди 

Тошкентдан Токиога парвозлар амалга оширилиши бошланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways авиакомпания хабар берди.

2022 йил 18 август куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – Токио – Тошкент йўналиши бўйича биринчи рейсни амалга оширди

Қайд этилишича, Boeing 767 ҳаво кемаси тонгда Нарита халқаро аэропортига келиб қўнди.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси бугундан бошлаб Тошкент – Токио – Тошкент йўналиши бўйича парвозларни ҳафтада бир марта – пайшанба кунлари амалга оширади.

Top