17:59 / 30.08.2022
10054

«МЮ» Антони трансферини эълон қилди. Бу «Аякс» учун рекорд келишув бўлди

«Аякс» ҳужумкор яримҳимоячиси Антони Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтди.

Фото: Манчестер Юнайтед

 

«Манчестер Юнайтед» клуби бразилиялик 22 ёшли вингернинг трансферини эълон қилди. Футболчи тиббий кўрикдан ўтиб, Британияда ишлаш визасини олгач, томонлар ўртасида расман шартнома имзоланади. 

«Аякс» клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Манчестер клуби Антони трансфери учун 95 миллион евро ва яна 5 миллион евро бонус сифатида тўлайди. Бу трансфер Амстердам клуби ва Нидерландия чемпионати учун рекорд трансферга айланди.

Аввалроқ, инсайдер Фабрицио Романо Антони «МЮ» билан 2027 йилга қадар шартнома имзолаши ҳақида хабар берганди. 

Маълумот учун, Антони «Аякс» ва «Сан-Паулу» клублари сафида жами 131 ўйинда 31та гол ва 27та ассистга муаллифлик қилган.

Top