07:18 / 06.09.2022
12742

Олмазорда портлаб кетган «столба» бўйича расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Олмазор тумани Қорақамиш даҳасида столба портлаб кетгани ҳақида турли хабар ва видеолавҳалар тарқалди. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Фото: Олмазор тумани ҳокимлиги

Қайд этилишича, Олмазор тумани Қорақамиш даҳасида жойлашган «Аъло» тўйхонаси қарама-қаршисидаги подстанцияда 110 кВт юқори кучланишли ҳаво линияси 27-таянч устунида номаълум сабабларга кўра қисқа туташув содир бўлган. 

Қисқа туташув оқибатида содир бўлган ёнғин ўз вақтида ўчирилиб, муаммо бартараф этилган. 

Таъкидланишича, ҳозирги ҳолатда 27-таянч устунида доимий кучланиш мавжуд.

Top