Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон темир йўллари директори Ўзбекистонга келди
Томонлар Ўзбекистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги транспорт йўлаги лойиҳасини муҳокама қилиш ниятида. Бу ҳақда Афғонистон темир йўллари матбуот хизмати хабар берди.
Фото: ara.gov.af
Унинг маълумотига кўра, Бахт ар-Раҳмон Шарофатнинг ташрифидан мақсад Ўзбекистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги транспорт йўлаги лойиҳасини ишлаб чиқиш бўлиб, бу ғоя бир ой аввал видео-конференция орқали муҳокама қилинган эди.
Термиз шаҳридаги Афғонистон консуллигида қўшни давлат делегацияси Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази директори Ойбек Рўзиев билан учрашди. Уларга темирйўл соҳасида ўқишни тамомлаган афғонларнинг дипломлари топширилди.
Ойбек Рўзиев Тошкентдан афғон талабалари учун таълим грантларини кўпроқ ажратишни сўраётганини маълум қилди.
Ўзбекистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Хитой вакиллари «янги иқтисодий йўлак қуриш»ни муҳокама қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
23:16 / 06.01.2026
Ўзбек тилининг Афғонистонда қўлланишига чеклов жорий этилмади – ТИВ
08:55 / 30.12.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна гуманитар ёрдам етказди
21:38 / 27.12.2025
Афғонистон Тожикистон билан чегарадаги воқеалар бўйича текширув бошлади
13:38 / 26.12.2025