Ўзбекистон | 07:25 / 12.09.2022
6180
2 дақиқада ўқилади

Финландия Ўзбекистонга қонун устуворлиги лойиҳаси учун 1,5 млн евро ажратди

Финландия Ўзбекистонда қонун устуворлиги соҳасидаги лойиҳани амалга ошириш учун 1,5 миллион евро ажратди.

Лойиҳа БМТ Тараққиёт дастурининг (БМТТД) мамлакатдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилади ва 3 йилга мўлжалланган. Тегишли ҳужжат Финландиянинг Ўзбекистондаги элчиси Илкка Райсанен ва БМТТД вакили Матильда Димовска томонидан имзоланди.

Лойиҳа эркин ҳуқуқий ёрдамни кенгайтириш орқали кам таъминланган фуқаролар учун одил судловдан фойдаланиш имкониятини оширишга, омбудсман идораси заиф гуруҳлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш бўйича марказий ва минтақавий салоҳиятини мустаҳкамлашга, фуқаролик жамияти адолат ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш имкониятларини кучайтиришга қаратилган.

Лойиҳага эксперт ёрдами мамлакат собиқ адлия вазири Туйя Бракс бошчилигидаги Хельсинки университети қошидаги Қонун устуворлиги маркази томонидан кўрсатилади. Марказ бир гуруҳ экспертлари жорий йил 23-25 август кунлари мамлакатда бўлди.

Қонун устуворлиги Финландия Ташқи ишлар вазирлигининг 2024 йилгача Марказий Осиё бўйича мамлакат стратегиясида белгиланган ҳамкорлик учта асосий йўналишларидан бири бўлиб, барқарор иқтисодий ривожланиш ва табиий ресурсларни бошқаришни такомиллаштириш ҳисобланади. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга стратегия доирасидаги ёрдам умумий миқдори 25 миллион еврони ташкил этади.

Мавзуга оид