Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қушбеги кўприги айланма йўлининг бир қисми ёпилди
Тошкент шаҳрида Қушбеги кўприги айланма йўлининг бир қисми ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Қушбеги кўприги айланма йўли Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтидан Сергели томонига йўналган қисми 24 сентябр соат 00:00 га қадар ёпилган.
Хабарга кўра, бу йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли амалга оширилди.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.
Бундан олдин Яккасарой туманида юк автомашинаси кўприк устида ағдарилиб кетгани хабар қилинганди.