Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 14:41 / 01.10.2022
4600
1 дақиқада ўқилади
Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказилди.
Қўмита хабарига кўра, унинг натижалари бўйича 28 сентябрь ҳолатига алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари минимал-максимал нархлари қуйидагича:
- суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 49 500 – 78 000 сўм;
- қўй гўшти (1 кг) ➖ 58 000 – 91 000 сўм;
- картошка (1 кг) ➖ 2 000 – 6 000 сўм;
- пиёз (1 кг) ➖ 1 500 – 5 000 сўм;
- сабзи (1 кг) ➖ 1 500 – 5 000 сўм;
- тухум (10 дона) ➖ 7 000 – 16 000 сўм;
- гуруч (1 кг) ➖ 5 000 – 25 000 сўм;
- ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 16 000 – 30 000 сўм;
- шакар (1 кг) ➖ 12 000 – 17 000 сўм.
Бунда, деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.
Мавзуга оид
17:55
Иссиқхоначилик соҳаси қайта кўриб чиқилади. Бунинг учун Лойиҳа офиси очилмоқда
13:23 / 10.01.2026
Ҳудудлар рейтинги: озиқ-овқат ишлаб чиқаришда Тошкент шаҳри етакчи бўлди
16:52 / 02.01.2026
Эртанги кун технологияси – бугун. Супер замонавий 5-авлод иссиқхонасига саёҳат
15:20 / 27.12.2025