Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига келди.
«Пулково» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко, Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммити бўлиб ўтади.
Саммитда етакчилар кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишади.