Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонида Mercedes-Benz юк машинаси ағдарилиб кетди
Қамчиқ довонида юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат бўйича расмий маълумот тақдим этди.
Фото: ЙҲХХ
Бугун, 2022 йил 8 октябрь куни соат 10:45 ларда, Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 198-километрида Mercedes-Benz русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт воситаси йўлнинг ўнг томонига ағдарилган.
Воқеа жойига зудлик билан ЙПХ ҳамда ФВВнинг "Қамчиқ" қутқарув гуруҳи ходимлари етиб келган.
Қайд этилишича, ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, ҳодиса оқибатлари бартараф қилинган.
Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:16 / 31.10.2025
Тошкентда «Mercedes-Benz» тез ёрдам автомобили билан тўқнашди
17:38 / 28.10.2025
Cobalt машиналари ортилган трейлер Қамчиқда хандаққа тушиб кетди
13:41 / 18.10.2025
Қамчиқда хандаққа тушиб кетган машина ва унинг ҳайдовчиси чиқариб олинди
20:46 / 28.08.2025