10:47 / 08.10.2022
18734

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ўзгарди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан янги лавозим тайинлови амалга оширилди.

Фото: iiv.uz

ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти хабарига кўра, полковник Санжар Бўронович Жабборов Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Санжар Жабборов Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2021 йилнинг июн ойи ўрталарида Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Бўронов Шавкат Мавлонов ўрнига Сирдарё вилояти ИИБга бошлиқ бўлганди.

Шавкат Мавлонов 2019 йилнинг июнида Илҳом Қутлимуратов ўрнига Сирдарё вилояти ИИБга бошлиқ бўлганди. 

Top