Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Гайана билан дипломатия муносабатларини ўрнатди
Гайана Ўзбекистон билан дипломатия муносабатларини ўрнатган 142-давлатга айланди, деб хабар бермоқда «Дунё».
10 октябрь куни Нью-Йорк шаҳрида (АҚШ) Ўзбекистон ва Гайана ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди.
Ҳужжатни икки давлат ҳукумати номидан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Иброҳимов ва Гайананинг БМТдаги доимий вакили Каролин Родригез Биркет имзолади.
Гайана давлати Жанубий Америка шимоли-шарқий соҳилида жойлашган, Британия Ҳамдўстлиги, Америка давлатлари ташкилотига аъзо.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини тасдиқлади. Ҳамкорлик йўналишларини излаш учун икки томонлама алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Ҳужжат имзоланиши Ўзбекистоннинг Жанубий Америка давлатлари билан ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:21 / 15.01.2026
Ўзбекистоннинг Ташқи сиёсат концепцияси янгиланади
11:28 / 31.12.2025
Экология, медиамакон ва дипломатия. 2025 йилги Ўзбекистон – фаоллар нигоҳида
16:20 / 08.11.2025
Туркияда ҳибсдаги ўзбеклар билан учрашув ўтказилди, бир нафари озод этилди
11:37 / 30.09.2025