Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Тожикистон капитали иштирокидаги корхоналар сони кўпайди
Сўнгги икки йилда Ўзбекистонда Тожикистон капитали иштирокида 101 та корхона ташкил этилди ва уларнинг умумий сони 2022 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 279 тага етди.
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг шу даврида уларнинг сони 178 тани ташкил этган.
Тожикистон Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони бўйича Россия, Туркия, Хитой, Қозоғистон, Жанубий Корея, АҚШ ва Қирғизистондан кейин 8-ўринда туради.
2022 йил октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 768 тани ташкил этган.
Ўзбек-тожик қўшма корхоналарини ташкил этиш икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг доимий муҳокама қилинадиган масалаларидан биридир.
Расмий статистикага кўра, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш миқдори ўсиб бормоқда: 2016 йилдаги 69,2 миллион доллардан 2022 йил августида 370 миллион долларга етди.
Тожикистон Ўзбекистонга бирламчи алюминий, электр энергияси, пахта толаси, руда, цемент, тери хомашёси, пилла, ипак хомашёси, турли газламалар, алкоголли ичимликлар, гилам ва бошқаларни етказиб беради.
Ўзбекистондан Тожикистонга табиий газ, тўқимачилик маҳсулотлари, минерал ўғитлар, пластмасса, пойабзал, кулолчилик маҳсулотлари, рангли металлар, электротехника ва механик ускуналар экспорт қилинади.
Мавзуга оид
15:29 / 18.12.2025
Никоҳлар статистикаси: сентябрда энг кўп никоҳ қайд этилди
22:17 / 17.12.2025
Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторига кирди
12:24 / 17.12.2025
Ўзбекистондан чинни энг кўп Қозоғистон ва Афғонистонга сотиляпти
10:43 / 17.12.2025