Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободда «Малибу-2» юк машинасининг орқа қисмига келиб урилди
Юнусобод туманида “Малибу-2” автомашинаси ва “Исузу” юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022 йил 13 октябрь куни соат 23:50 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган иккита транспорт воситаси - “Исузу” юк автомашинаси ва “Малибу-2” автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Хабарга кўра, 2000 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Малибу-2” автомашинаси Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчаси бўйлаб Себзор - Аҳмад Дониш кўчалари кесишган чорраҳа томон ҳаракатланиб кетаётган бўлган.
У тезлиги юқорилиги сабабли, олдинда шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган, 1983 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинасининг орқа чап қисмига келиб урилган.
Урилиш натижасида “Малибу-2” автомашинаси йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб тўхтаган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йуқ.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:32 / 03.01.2026
Юнусободда маст ҳолатда ўзганинг машинасига шикаст етказган шахс ушланди
00:25 / 29.12.2025
29 декабр куни Юнусободдаги айрим маҳаллаларда электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади
13:19 / 16.12.2025
Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги бунёдкорлик ишлари билан танишади
13:00 / 03.12.2025