Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё ИЭСда қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бошланди
Сирдарё иссиқлик электр станцияси корхонасида қуввати 1200-1500 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича дастлабки ишлар бошланди.
Фото: Dunyo
Мазкур станция ишга туширилгач, йилига 3 миллион кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилади ҳамда 900 минг кубометр табиий газ тежалади.
Икки гектар майдонни эгаллайдиган ҳамда қуввати 1200-1500 кВт бўлган мазкур қуёш станциясини тайёр ҳолда қуриб, ишга тушириш мақсадида «Ўзбекэнерготаъмир» билан шартнома тузилган. Унга кўра, қурилиш учун ажратилган ер майдонини тайёрлаш, қурилиш-монтаж ва созлаш ишларини бажариш кўзда тутилган.
Ҳозирги кунда бир гуруҳ мутахассислар томонидан ер майдонини ўрганиш ҳамда объектни лойиҳалаш ишлари бошлаб юборилди.
Жорий йил октябрь ойи бошида «Ўзбекэнерготаъмир» томонидан қуёш панеллари, металл конструкциялар ўрнатиш учун олиб келинди.
Мавзуга оид
10:19 / 09.02.2026
Сирдарёда автомобилсозлик бўйича ўқув-тренинг маркази ташкил этилади
09:49 / 05.02.2026
Читада ИЭСдаги авария сабаб қисман блэкаут юз берди
15:42 / 09.01.2026
“Сен “гўшт”сан, ўлигинг ҳам, тиригинг ҳам бизники, дейишди” – Россия-Украина урушида қатнашган сирдарёлик йигит ҳикояси
12:19 / 30.12.2025