Ўзбекистон | 09:48 / 21.10.2022
16676
1 дақиқада ўқилади

«Ўғизхон» қароргоҳида Шавкат Мирзиёев тантанали кутиб олинди

Туркманистон пойтахти Ашхободдаги «Ўғизхон» қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон етакчисини қўшни давлат президенти Сердар Бердимуҳамедов кутиб олди.

Давлат раҳбарлари шарафига фахрий қоровул саф тортиб, давлат мадҳиялари янгради.

Шундан сўнг икки мамлакат делегациялари ўртасида расмий доирадаги учрашувлар, музокаралар бошланди.

Тайёрлаган:  Ўткир Жалолхонов

Мавзуга оид