09:41 / 21.10.2022
5630

Ўзбекистон электр станцияларини техник эксплуатация қилиш қоидалари тасдиқланди 

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари тасдиқланди.

Фото: Kun.uz

Қоидаларга мувофиқ, қурилиши тугалланган ИЭС, ГЭС, ҚЭС, ШЭС ва бошқа электр ишлаб чиқарувчи станциялар эксплуатацияга қабул қилиниши керак.

Эксплуатациядан олдин қуйидагилар амалга оширилади: ускуналар индивидуал синовлари, асосий ва ёрдамчи ускуналар синов тарзида ишга туширилиши билан тугайдиган энергоблоклар учун алоҳида тузилмалар функционал синовлари; ускуналар комплекс синаб кўрилиши.

Энергетика объектларида ишлашга махсус маълумотга эга ва тайёргарликдан ўтган шахсларга рухсат берилади. Тезкор ва тезкор-таъмирлаш ходимлари камида 3 ойда бир марта аварияга қарши назорат машғулотларини ўтишлари шарт.

Қоидаларда энергетика объектлари эксплуатациясини ташкил этиш устидан техник ва технологик назорат қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва модернизация қилиш тартиби белгиланган.

Top