Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон четдан 513 млн долларлик буғдой сотиб олди
Озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар тўғрисида маълумот берилди.
Фото: slovoidilo.ua
Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қийматида буғдой етакчилик қиляпти – 513 млн АҚШ доллари.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан мос равишда 351 млн АҚШ доллари ҳамда 204 млн АҚШ доллари сарфланган шакарқамиш ва маргарин маҳсулотлари жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- қорамол гўшти – 163 млн АҚШ долларига;
- ўсимлик ёғи – 160 млн АҚШ долларига;
- буғдой уни – 95 млн АҚШ долларига;
- какао ва шоколад – 86 млн АҚШ долларига;
- картошка – 60 млн АҚШ долларига;
- сут маҳсулотлари – 60 млн АҚШ долларига;
- болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 55 млн АҚШ долларига;
- банан – 40 млн АҚШ долларига;
- чой – 34 млн АҚШ долларига;
- парранда гўшти – 33 млн АҚШ долларига;
- маккажўхори – 24 млн АҚШ долларига;
- қаҳва – 23 млн АҚШ долларига;
- қандолат маҳсулотлари – 21 млн АҚШ долларига.
Мавзуга оид
12:05 / 09.12.2025
Ўзбекистон автобус ва микроавтобус импортини деярли уч баробарга оширди
11:43 / 01.12.2025
Ўзбекистон энг кўп Хитой ва Россиядан маҳсулот импорт қилмоқда
16:12 / 21.11.2025
Ўзбекистон импортида асосий улуш техника ва ускуналар ҳиссасига тўғри келмоқда
11:09 / 11.11.2025