Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Дубайга учган самолёт Эронда фавқулодда қўнишни амалга оширди
Фото: Uzbekistan Airports
Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкент-Дубай йўналиши бўйича FZ-1942 рейсини амалга ошираётган самолёти Тошкент вақти билан соат 07:37 да Эроннинг Шероз шаҳри аэропортига фавқулодда қўнди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, фавқулодда қўнишга самолёт экипаж аъзоларидан бирининг аҳволи ёмонлашгани сабаб бўлган. Оқибатда, энг яқин аэропортга қўнишга қарор қилинди.
Бортида 172 йўловчи бўлган самолёт Тошкентдан соат 04:37 да ҳавога кўтарилган ва Тошкент вақти билан 07:50 да Дубай аэропортига қўниши керак бўлган.
Бироқ мажбурий қўниш туфайли парвоз кечиктирилди. Fly Dubai барча йўловчиларни овқат билан таъминлади. Ҳозирда самолёт Дубайга учишга ҳозирлик кўрмоқда.
Мавзуга оид
22:38 / 16.11.2025
Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилди
17:19 / 14.11.2025
Бойларни ром этган мегаполислар. Миллиардерлар асосан қайси шаҳарларда яшайди?
22:02 / 07.11.2025
Дубай бадавлат одамлар учун энг жозибадор шаҳарлар рейтингида етакчилик қилмоқда
17:00 / 22.10.2025