Ўзбекистон | 08:47 / 31.10.2022
4099
1 дақиқада ўқилади
Қурилиш ишлари ҳажмида улуши юқори ҳудудлар маълум қилинди
Қурилиш ишлари ҳажмида қайси ҳудуднинг улуши юқори экани тўғрисида маълумот берилди.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича 94,1 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 6,3 фоизга ошган.
Жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қиляпти – 24,7 фоиз.
Ундан кейинги ўринларни қурилиш ишлари ҳажми мос равишда 9 фоиз ҳамда 6,7 фоизни ташкил этган Тошкент вилояти ва Самарқанд вилояти эгаллади.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Фарғона вилояти – 6,6 фоиз;
- Бухоро вилояти – 6,5 фоиз;
- Қашқадарё вилояти – 5,8 фоиз;
- Андижон вилояти – 5,2 фоиз;
- Сурхондарё вилояти – 5,1 фоиз;
- Наманган вилояти – 5,0 фоиз;
- Навоий вилояти – 4,6 фоиз;
- Қорақалпоғистон Р. – 4,1 фоиз;
- Хоразм вилояти – 3,8 фоиз;
- Жиззах вилояти – 2,7 фоиз;
- Сирдарё вилояти – 2,2 фоиз.
Мавзуга оид
07:57 / 24.08.2024
Ҳудудларнинг мастер-режаларини ишлаб чиқиш тизими жорий этилмоқда
11:54 / 24.07.2024
Украинада ҳудудлардан воз кечишга тайёр бўлганлар улуши ортди
07:52 / 20.04.2024
Ўзбекистонда аҳолиси энг кўп ҳудуд маълум бўлди
10:50 / 20.03.2024