Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда юк машинаси ёниб кетди
DAF русумли юк машинасининг баллони ёрилган ва ўзидан олдинда қайрилиб олаётган Lada Largus билан тўқнашган. Оқибатда юк машинасида ёнғин келиб чиқиб, у ёниб кетган.
ИИВ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 31 октябр куни соат 15:30 ларда М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халаро автомобил йўлининг Самарқанд вилояти, Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи 1071-километрида юк машинаси ва Lada Largus иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳаракатланиб кетаётган DAF русумли юк машинасининг олд чап томон шинаси ҳаво қўйиб юборган ва ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг юк машинаси ўзидан олдинда, ортга қайрилиб олиш манёврини бажараётган Lada Largus машинаси билан тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида DAF ҳайдовчиси жароҳат олган ва юк машинасида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Қайд этилишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Жомбой тумани ИИБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
11:10 / 30.12.2025
Самарқанд вилоятини ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинди
12:40 / 26.12.2025