Жамият | 19:47 / 04.11.2022
15381
1 дақиқада ўқилади

Чирчиқда томорқаси ёнидаги жарликка тушиб кетган эркак қутқарилди

Жарликдан олиб чиқилгач, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган фуқаронинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

ФВВ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 3 ноябрь куни содир бўлган. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Гулшан кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро ўз эҳтиётсизлиги оқибатида томорқаси ортидаги чуқурликка тушиб кетади.

Соат 18:40 ларда уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб, Чирчиқ шаҳар ФВ бўлимига ташвишли хабар келиб тушади.

“Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув асбоб-анжомлар ёрдамида фуқарони чуқурликдан чиқариб олган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши”, дейилади ФВВ хабарида.

Мавзуга оид